Бухорода IX халқаро археология ёзги мактаби иш бошлади

© Маданий мерос агентлиги Археология ёзги мактаби
Археология ёзги мактаби  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
Унда Россия, Белорусь, Колумбия, Сурия, Туркия, Қозоғистон каби 10 га яқин давлатдан 50 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бухорода IX халқаро археология ёзги мактаби иш бошлади. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Ушбу ёзги мактаб 2 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич 15-28 август кунлари Болгар давлат тарихий-меъморчилик музей-қўриқхонасида бўлиб ўтган.
Ўзбекистонда 12-25 сентябр кунлари 2-босқичга оид тадбирлар ўтказилади.
Айни пайтда Арк қўрғони ҳамда Бухоро давлат университетида гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий дарслар давом этмоқда.
Дарслар архезоология, кошинкорлик, тарих, палеоантропология, технология ва реставрация соҳаларида олиб борилмоқда.
Унда Россия, Белоруссия, Колумбия, Сурия, Туркия, Қозоғистон каби 10 га яқин давлатдан 50 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.
Археология мактаби иштирокчилари 18 сентябр куни Сармишсой дарасидаги 10 минг йилдан ортиқ ёшдаги петроглифларни ўрганиш учун Навоий вилоятига ташриф буюришади.
Янгиликлар лентаси
0