СамДУ ректори Осиё университетлари ассоциацияси президенти бўлди

© Самарқанд давлат университети Рустам Холмуродов
Рустам Холмуродов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
Ассоциацияга президентлик лавозимининг муддати икки йил бўлиб, 2022-2024 йилларни ўз ичига олади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Самарқанд давлат университети ректори Осиё университетлари ассоциацияси президентлигига сайланди.
“Олтой – Осиё” V халқаро таълим форуми доирасида Россияда Осиё университетлари Ассоциациясининг Конгресси ўтказилди.
Анжуманда ассоциацияга кирувчи 8 давлатдан (Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Арманистон) 72 та университетнинг ректор ва проректорлари, жами 112 делегат иштирок этди.
© Самарқанд давлат университети Осиё университетлари ассоциацияси
Осиё университетлари ассоциацияси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Осиё университетлари ассоциацияси
Ассоциацияга президентлик лавозимининг муддати икки йил бўлиб, 2022-2024 йилларни ўз ичига олади.
Рустам Холмуродов анжуман қатнашчиларини иш режаси билан таништирди.
Унда Осиё мамлакатларида ассоциацияни институционализация қилиш ва университетларнинг ишга жалб қилинишини кучайтириш, ассоциацияга янги иштирокчиларни киритиш ҳамда ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, қўшма ўқув дастурларини тақдим этиш, тадбирлар рўйхатини тасдиқлаш масалалари кўрсатилган.
Осиё университетлари Ассоциациясининг президенти томонидан илгари сурилган таклиқлар:
IТ технологиялар, агробиотехнологиялар соҳасини ривожлантириш;
Қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш;
Минтақалардан келиб чиқиб, экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан Осиё университетлари Ассоциацияси таркибидаги университетлар ўртасида илмий гуруҳлар тузиш;
Ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий маълумотлар алмашиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш.
“Бу ғоялар нафақат таълим сифатини яхшилаш, балки замонавий технологиялар бўйича тажриба алмашиш, юқоридаги 72 университет ўзаро ҳамкорликни доимий йўлга қўйиш имкониятини беради”, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0