Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКуранты в Ташкенте
Куранты в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2022
Oбуна бўлиш
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +27...+32 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +29...+31 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +20...+25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0