Путин Жапаров ва Раҳмон билан қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин общается по телефону, архивное фото
Президент РФ Владимир Путин общается по телефону, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2022
Oбуна бўлиш
Путин Москва қирғиз-тожик чегарасидаги барқарорликни таъминлаш учун кўмак беришга тайёрлигини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди ва томонларни қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятнинг кескинлашишига йўл қўймасликка чақирди.
Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, телефон суҳбатлари давомида қирғиз-тожик чегарасидаги вазият муҳокама қилинган.
“Путин томонларни можаронинг кескинлашишига йўл қўймаслик ва юзага келган вазиятни фақат сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Россия Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш учун кўмак беришга тайёр.
14-17 сентябрь кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги қуролли тўқнашув юз берди. Томонлар уни бошлашда бир-бирларини айблашмоқда.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 18 сентябрь маҳаллий вақт соат 14:00 ҳолатига кўра Тожикистон билан чегарадаги вазият тинч. Отишма овози эшитилмайди.
Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, тегишли комиссиялар вазиятни барқарорлаштириш ва икки мамлакат ўртасидаги кескинликни камайтириш учун иш олиб боришмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, чегарадаги қуролли тўқнашув оқибатида 36 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган, яна 134 киши жабрланган. Қирғизистон президенти 19 сентябрни қурбонлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилди.
Тожикистон ТИВ маълумотларига кўра, чегарадаги тўқнашувда 25 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 20 киши жабрланган. Шу билан бирга, расмий Душанбе ҳарбийлар орасидаги йўқотишлар ҳақида маълумот берганича йўқ, дея ёзади Sputnik Тожикистон.
Янгиликлар лентаси
0