Россия

Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини ажратиб қўйиш эҳтимолдан йироқ – Песков

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Аввалроқ АҚШнинг USAID директори ўринбосари Американинг Марказий Осиёдаги мақсади минтақа мамлакатлари иқтисодиётини Россияникидан ажратишдан иборат бўлиши кераклигини маълум қилган эди
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётларини ажратиб қўйиш мумкинлигига шубҳа билдирди.
“Бундай бўлиши даргумон”, - деди Кремль вакили “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида.
У журналистнинг АҚШнинг Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини айириб қўйиш истагига муносабат билдириш илтимосига шундай жавоб берди.
“Чунки Россия Федерацияси ва собиқ Совет иттифоқи давлатлари иқтисодиётлари кўп жиҳатдан ўзаро бир-бирига боғлиқ. Қолаверса, улар бир-бирини тўлдирувчи ва ўзаро манфаатли хусусиятга эга”, - дея тушунтирди Песков.
Унинг сўзларига кўра, ҳатто ҳозирги санкциялар билан боғлиқ оддий бўлмаган замонда Евроосиё иқтисодий иттифоқи барқарорлиги ва ўзининг истиқболли эканини тасдиқламоқда.
Аввалроқ АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) директори ўринбосари Анжали Каур Американинг Марказий Осиёдаги мақсади минтақа мамлакатлари иқтисодиётини Россияникидан ажратишдан иборат бўлиши кераклигини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0