Дунёда

Украина ўз ҳудудларини қўшниларига бўлиб бериши керак – Руминия собиқ ташқи ишлар вазири

© Sputnik / Natalia SeliverstovaСторонник ДНР снимает украинский флаг
Сторонник ДНР снимает украинский флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Андрей Марга Украина нотабиий чегараларда жойлашган деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Руминия собиқ ташқи ишлар вазири Андрей Марга Украина ўз ҳудудларининг бир қисмини Венгрия, Руминия, Польша ва Россияга бўлиб бериши кераклигини маълум қилди.

“Мен тўлиқ масъулият билан шуни маълум қиламанки, Украина нотабиий чегараларда жойлашган. У ўз ҳудудларини топшириши керак: Венгрияга - Кавказорти, Польшага – Галиция, Руминияга – Буковина <…>. Бу бошқа мамлакатлар ҳудудлари”, - деди Марга. Унинг сўзларидан маҳаллий “Adevărul” нашри иқтибос келтирган.

Собиқ вазир Украина ўз навбатида Россияга 2014 йилдан буён Россия таркибида бўлган Қрим ва Донбассни (Россия 21 февраль куни Луганск ва Донец халқ республикаларини тан олди – таҳр.) бериши керак деди.
Шунингдек, Марга Киев ҳукуматининг қўлидан мамлакатда демократия ўрнатиш ҳозирчага келмаганини таъкидлади.
“У ерда демократиягача узоқ вақт бор, Украинада партиялар назорати остидаги телевидение тақиқланган, мамлакатни пуллар билан тарк этаётган олигархлар бор. Аксарият киши ўз жамғармалари билан кетаётган давлат на демократик бўлади, на ривожланади”, - деди у.
Унинг фикрича, Украинадаги ҳозирги можаро Россия, АҚШ, Германия, Украина ва Хитойнинг музокаралар йўли билан ҳал этилмагунча, Европада барқарорлик бўлмайди.
Андрей Марга 2012 йил майидан августигача Руминия ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. Шунингдек, у 1997-2000 йилларда Руминия таълим вазири бўлган.
Янгиликлар лентаси
0