Байденнинг Елизавета II нинг дафн маросимида кулгани видеога тушиб қолди

© AP Photo / Andrew HarnikПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Байденнинг маросимда иштирок этаётганлардан бири билан ниманидир кулиб муҳокама қилаётгани видеога тушиб қолди.
ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. AҚШ президенти Жо Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг дафн маросимида кулди ва унинг шу ҳолати видеога тушиб қолди.
Видеода турмуш ўртоғи Жилл билан Вестминстер аббатлигига келган Америка етакчисининг маросимда иштирок этаётганлардан бири билан ниманидир хурсанд бўлиб муҳокама қилаётгани акс этган.
АҚШ президенти мунтазам равишда ноқулай вазиятларга тушиб қолади. У Ливия ва Сурияни, Ироқ ва Эронни, Барак Обама ва Дональд Трампни, эскалация ва вакцинацияниадаштириб юборган, биринчи уринишда Россия етакчиси Владимир Путиннинг фамилиясини тўғри талаффуз қила олмаган ва Австралия бош вазирининг исмини унутиб қўйган.
Маълумот ўрнида, мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди. Бугун, 19 сентябрь куни унинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0