Байденнинг пандемия тугагани ҳақидаги сўзлари Оқ уй ходимларини ҳайратда қолдирди – ОАВ

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Америка президенти маъмуриятининг ходимлари эса интервью доирасида пандемия тугагани ҳақидаги баёнот режалаштирилмаганини таъкидлаган.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байденнинг COVID-19 пандемиясининг тугагани ҳақидаги баёноти Оқ уй соғлиқни сақлаш расмийларини ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни “Politico” газетаси манбаларга таяниб, хабар берди.
“Байденнинг CBS телеканалига берган интервьюсида АҚШда COVID-19 пандемияси тугагани ҳақидаги нутқи баъзи соғлиқни сақлаш амалдорларини ҳайратда қолдирди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, Америка президенти маъмуриятининг икки ходими интервью доирасида Байденнинг пандемия тугаши ҳақидаги баёноти режалаштирилмаганини таъкидлаган.
Америка Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, сўнгги 28 кун ичида Қўшма Штатларда икки миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланган, 12 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Жорий ҳафта бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда COVID-19дан тасдиқланган ўлимлар сони 6,5 миллиондан ошганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0