ЕИ энергетика инқирозини енгиб чиқа олмаяпти – Туркия энергетика вазирлиги

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишГазокомпрессорная станция. Архивное фото
Газокомпрессорная станция. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Фотиҳ Донмез: Европа Иттифоқи бирлашиб, бир қарорга кела олмаяпти.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европа Иттифоқи энергетика инқирозини енгиб чиқа олмаяпти, қарор қабул қилиш кечикмоқда. Бу ҳақда Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Донмез маълум қилди.
“Aфсуски, Европа Иттифоқи бу энергетика инқирозини енгиб чиқа олмаяпти. Улар бирлашиб, бир қарорга кела олмаяпти, улар кечикмоқда. Электр энергияси бозорида ҳам, табиий газ бозорида ҳам бир қатор чора-тадбирларни амалга оширдик”, дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати, айниқса, паст ва ўрта даромадга эга бўлганлар учун юкни енгиллаштирадиган тарифлар устида ишлашда давом этмоқда.
“Бугунги кунда бир кубометр газ нархи Aнқарада ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда тахминан 5,7 лирани ташкил этмоқда. Лекин Берлинда у 43,3 лира, Aмстердамда эса 66,6 лира”, деди вазир.
Туркияга асосий газ етказиб берувчилар Россия, Озарбайжон ва Эрондир.
Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг Ғарб Россияга нисбатан санкция босимини кучайтирди, бу эса Европа ва AҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди.
Янгиликлар лентаси
0