Эрон президенти АҚШ қандай қилиб мамлакатларни бирлаштираётганини маълум қилди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишИбрахим Раиси, архивное фото
Ибрахим Раиси, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Иброҳим Раисийнинг сўзларига кўра, АҚШ санкциялари мамлакатларни яқинлаштирмоқда ва улар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамламоқда.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. АҚШ давлатларга қарши иқтисодий санкция жорий этиб, уларни бирлаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳий Раисий маълум қилди.
Раисийнинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг санкция сиёсати муваффақиятсизликка юз тутиши аниқ.
“Бир неча мамлакат АҚШ санкциялари остида. Улар (АҚШ – таҳр.) бундай хатти-ҳаракатлар билан давлатларни яқинлаштиришмоқда, уларнинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашмоқда. Бу Америка санкцияларини самарасиз қилади”, - деди Эрон президенти CBS телеканалига берган интервьюсида.
АҚШ Эронга қарши 1979 йилда Ислом инқилобидан кейин қўллаганди. Ўшандан буён санкциялар бир неча марта кучайтирилган ва узайтирилган.
Путин АҚШга қарши курашиш учун янги иттифоқчи топди – WSJ
Янгиликлар лентаси
0