Дунёда

Пелосининг Арманистонга ташрифи провокацион салоҳиятга эга - Туркия парламенти спикери

© AFP 2022 / Nathan Howard/Getty Images Спикер Палаты представителей США Нэнси Пелоси в Вашингтоне
Спикер Палаты представителей США Нэнси Пелоси в Вашингтоне  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Мустафа Сентоп Пелосиинг ташрифи, энди нормаллашиб бораётган Арманистон - Озарбайжон муносабатларини бузиши мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. АҚШ Конгресси спикери Ненси Пелосининг Арманистонга ташрифида ҳеч қандай яхшилик йўқ, бу провокацион хусусиятга эга, деди Туркиянинг парламенти спикери Мустафа Сентоп турк ОАВига.
“АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Озарбайжоннинг эгаллаб олинган ерлари озод қилингандан сўнг Арманистонга ташрифи - минтақа ва дунё тинчлиги учун фойда келтирмайди. Мен бу ташрифда ҳеч қандай яхшилик кўрмаяпман”, - деди Мустафа Сентоп.
Шунингдек, у Пелосиинг ташрифи энди нормаллашиб бораётган Арманистон - Озарбайжон муносабатларини бузиши мумкинлигини таъкидлади.

“Одатда бир давлат парламенти раисининг бошқа давлатга ташрифи, бу нормал ҳодиса, бироқ бу ташриф - энди нормаллашиб бораётган Арманистон - Озарбайжон муносабатларида яна инқирозни чуқурлаштириш ва провокацион салоҳиятга эга”, - деди Шентоп.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Озарбайжон ва Арманистон орасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтган ва унда ҳар иккала томондан 100га яқин ҳарбийлар қурбон бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0