Самарқандда сузиш бўйича ўтказиладиган Осиё чемпионати учун медаллар тайёрланди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Осиё чемпионати
Осиё чемпионати  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Осиё сузиш федерацияси шафелигида ўтказиладиган мусобақада қитъанинг кўплаб номдор спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Самарқандда 22-24 сентябрь кунлари сузиш бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, ташкилотчилар чемпионатга тайёргарлик ишларининг сўнгги босқичини олиб боришмоқда. Ҳозирда чемпионат совриндорлари учун бериладиган медаллар ҳам тайёрлаб қўйилди.
Медалнинг олд томонида Осиё чемпионатининг логотипи, орқа томонида эса Регистон майдони расми тасвирланган. Осиё сузиш федерацияси номланишининг қисқартмаси ҳамда қитъа чемпионати ўтказиладиган сана ҳам ёзилган.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги Осиё чемпионати
Осиё чемпионати  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Осиё чемпионати
Осиё сузиш федерацияси шафелигида ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақада қитъанинг кўплаб номдор спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0