Тошкентда талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш бошланди

© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Талабалар
Талабалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Эҳтиёждан келиб чиқиб, ётоқ ўринларни ошириш ва уларга талабаларни жойлаштириш ишлари давом эттирилади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Пойтахтдаги “Ташкент индекс” савдо мажмуасига 600 дан ортиқ талаба-қиз жойлаштирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Ташкент индекс” савдо мажмуасида талабалар учун ётоқ жойлар тайёрланди.
Айни пайтда мавжуд эҳтиёж учун қарийб 3 минг ўринли жой ҳозирланган.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Талабалар
Талабалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Талабалар
“Талаба-қизлар ва уларнинг яқинлари дастлаб мажмуадаги шарт-шароитни кўздан кечириб, яратилган имкониятдан мамнун эканликларини яширишмади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, эҳтиёждан келиб чиқиб, ётоқ ўринларни ошириш ва уларга талабаларни жойлаштириш ишлари давом эттирилади.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Талабалар
Талабалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Талабалар
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда мавжуд 172 та ОТМда 800 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
Ҳозирги кунда битта талаба учун турар-жой қиймати 40-50 миллион сўм атрофида, яъни, масалан, 400 ўринли талабалар турар-жойи тахминан 20 млрд сўм атрофида бўлади.
Президент топшириғи билан ижара учун 120 миллиард пул ажратилган бўлса,бундан 15 миллиард сўм ўзлаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0