Ҳар бир вилоят ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь Бухары
Повседневная жизнь Бухары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Лойиҳаларига танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқади. Президент Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини янада оширишга бағишланган йиғилишда тегишли топшириқни берди.
“Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: “менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?” Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади”, - деди президент.
Энг яхши “туристик ҳалқаси” лойиҳаларига танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.
Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.
Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.
1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.
Шунингдек, мутасаддиларга барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш, божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозасига айланади – Мирзиёев
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифи киритиши лозим.
Янгиликлар лентаси
0