Туркия тез орада Россия газини қисман рублда сотиб ола бошлайди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Туркия Россия гази учун тўловнинг бир қисмини рублда тўлаш тез орада бошланишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Туркияга етказиб берилаётган Россия газининг 25 фоизини рублда тўлаш бўйича келишув тез орада кучга киради. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси Туркия энергетика вазири Фатих Донмезга таяниб, маълум қилди.
"Туркия Россиядан сотиб олган табиий газнинг 25 фоизини рублда тўлайди. Тегишли келишув яқин кунларда кучга киради", - деган Донмез.
Унинг таъкидлашича, бу чора долларга бўлган эҳтиёжни ва харажатларни камайтиради.
Маълумот учун, Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған ва Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафта Самарқандда музокара ўтказди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғида томонлар ёқилғи етказиб беришнинг бир қисмини рублда тўлашга ва “Аккую” АЭС қурилишида юзага келган муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олган.
Янгиликлар лентаси
0