Иқтисод

“Angren Pipe Plant”ни хусусийлаштириш жараёни бошланди - тафсилотлар

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабота трубного завода
Работа трубного завода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Мазкур корхона йилига 8 минг тонна лойиҳа қувватига эга мис қувурлари ишлаб чиқаради.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. “Angren Pipe Plant” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақида Давлат активлари агентлиги хабар берди.
Корхона турли диаметрли мис қувурларини ишлаб чиқаради. Корхонанинг лойиҳа қуввати йилига 8 минг тоннани ташкил этади. Асосий хом ашё 99,99% асосий металл таркибидаги катодли мисдир.
Шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 90 фоизи экспортга, қолган 10 фоизи эса ички бозорга чиқарилади. Компаниянинг устав капитали 90,9 млрд сўмга тенг.
Қабул қилинган таклифлар қуйидаги мезонларга мувофиқ танланади:
давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
Ўзбекистоннинг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши.
Ариза топширишнинг охирги муддати - 20 октябрь.
Янгиликлар лентаси
0