АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистонга Афғонистондаги самолётларни бермоқчи – ОАВ

© FOTO U.S. Air Force / Senior Airman Maygan StraightМиссия TAAC-Air в Афганистане
Миссия TAAC-Air в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистонга элликта ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Aфғонистондаги террорчиларга қарши курашда ёрдам эвазига Ўзбекистон ва Тожикистонга элликта ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Politico” интернет нашри хабар берган.

“Режага кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига чегарани ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш бўйича хавфсизликка доир муносабатларимизни чуқурлаштириш бўйича норасмий келишув эвазига бир қатор самолётларни топшириш кўзда тутилган”, - деб ёзмоқда нашр номи ошкор этилмаган амалдорга таяниб.

2020 йилда Қўшма Штатлар Қатар воситачилигида Доҳада толиблар билан тинчлик шартномаси тузди, унга кўра барча хорижий қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилиши керак эди. Ўзидан олдинги президент Дональд Трампнинг деярли барча ташқи сиёсат қарорларини кўриб чиққан АҚШ президенти Жо Байден 2021 йил апрелида 1 майга қадар Қўшма Штатлар Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлашига ваъда берган эди. Кейин бошқа барча НАТО давлатлари ўз контингентларини олиб чиқиб кетишларини эълон қилди.
Натижада Ғарб коалицияси ёз охиригача мамлакатни тарк этди, охирги Америка аскари 31 август куни Афғонистон ҳудудидан кетди.
Янгиликлар лентаси
0