Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Донбасснинг озод қилинган ҳудудлари кимга қўшилишни истайди - сўров

© Sputnik / Irina Gerashchenko / Медиабанкка ўтишФлаг Донецкой народной республики в Донецке
Флаг Донецкой народной республики в Донецке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Донбасс республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси имкон қадар тезроқ Россия таркибига қўшилишни истайди.
ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Донецк, Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятларининг озод қилинган ҳудудлари ҳарбий операция тугаганидан сўнг кимга қўшилишни истайди? Ёки улар ўзлари алоҳида давлат бўлиб яшашни хохлайдими?
ИНСОМАР жамоатчилик сўровлари маркази томонидан 19 сентябрда якунланган сўров натижаларига кўра, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисининг аксарияти махсус операция тугагандан Россия таркибига киришини хоҳлайди.
Хусусна, сўров натижаларига кўра, ЛХРда - 83%, ДХР - 80%, Запорожье вилоятида 72% ва Херсон вилоятида 65% аҳоли овоз беришга келишини тасдиқлади.
Ҳарбий операциядан сўнг вилоятингиз қандай мақомда бўлишини истаган бўлардингиз?

ЛХР

ДХР

Херсон

Запорожье

Россияга қўшилишини (%)

90

91

80

80

Украина таркибида қолишни

0

0

4

2

Мутсақил давлатга айланишини

5

4

5

4

Билмадим

5

5

11

14

Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу вилоятлар раҳбарлари ўзларининг махсус баёнотларини эълон қилишди. Унда айтилишига кўра, Донецк, Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятлари имкон қадар тезроқ умумхалқ референдуми ўтказиб Россия таркибига қўшилишга қарор қилган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев айтишига кўра, янги ҳудудлар Россия таркибига киргач, дунёдаги геосиёсий ўзгаришлар қайтариб бўлмайдиган бўлиб қолади, чунки ушбу тўрт вилоят Россиянинг бир бўлагига айланади. Бу Россияга барча кучларини қўллаш имконини беради ва Конституцияга мувофиқ, келажакдаги ҳам бирор раҳбар бу қарорларни бекор қила олмайди.
Янгиликлар лентаси
0