Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ғарб Донбассдаги референдумдан нега қўрқади - Медведев

© Sputnik / Екатерина ШтукинаЗаместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото
Заместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Донбасс Россия таркибига кирганидан сўнг ҳеч бир хорижий давлат, ёки раҳбар уларни ажратиб ола олмайди - Медведев.
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз телеграм каналида Донбассга референдумлар тарихий адолатни тиклаш учун муҳим эканини таъкидлади.
“Донбассдаги референдумлар нафақат ЛНР, ДНР ва бошқа озод қилинган ҳудудлар аҳолисини тизимли ҳимоя қилиш, балки тарихий адолатни тиклаш учун ҳам катта аҳамиятга эга.
Улар Россиянинг ўнлаб йиллар давомида ривожланиш векторини бутунлай ўзгартиради. Ва нафақат бизнинг мамлакатимизни. Чунки референдум амалга ошиб, янги ҳудудлар Россия таркибига киргач, дунёдаги геосиёсий ўзгаришлар қайтариб бўлмайдиган бўлиб қолади.
Россия ҳудудига тажовуз қилиш жиноятдир, унинг содир этилиши ўзини ҳимоя қилишнинг барча кучларини қўллаш имконини беради. Лекин бундан кам аҳамиятлиси шундаки, давлатимиз Конституциясига киритилган ўзгартиришлардан сўнг, келажакдаги бирорта ҳам раҳбар Россиянинг ҳеч бир расмийси бу қарорларни бекор қила олмайди.
Шунинг учун ҳам Киев ва Ғарб бу референдумлардан жуда қўрқишади ва шунинг учун уларни ўтказиш керак", — деб ёзди Медведев.
Маълумот учун, сўнгги кунларда ДХР, ЛХР ва Херсон вилоятларида Россияга қўшилиш хақида рефрендум ўтказишга тезкор равишда тайёрланмоқда. Ушбу ҳудудлар раҳбарлари таъкидлашига кўра уларга жамоатчилик томонидан бу ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Донбасс республикалари референдумни мавжуд сиёсий вазиятдан чиқишни ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишнинг энг тез услуби деб тушунишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0