Сиёсат

Мирзиёев қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни изга солишга оид эришилган келишувни олқишлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Шанхайской организации сотрудничества в узком составе
В Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Шанхайской организации сотрудничества в узком составе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар сабаб қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзиёев ҳар икки қўшни давлатлар раҳбарлари билан Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашган. Қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлаган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилган. Икки давлат етакчисининг суҳбатида устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Бўлажак олий даражадаги, шу жумладан минтақавий тузилмалар доирасидаги учрашувларга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилган.
Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда эса ШҲТ Самарқанд саммитининг асосий якунлари ва унинг доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув юзасидан фикр алмашган. Олий даражадаги тадбирлар давомида қабул қилинган, энг аввало, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш ва илгари суриш бўйича қарорларни тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон тинчлик протоколини имзолагани хабар қилинган эди. Томонлар чегара ҳудудларида барқарорликни таъминлаш ва ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишларини билдиришган.
Сўнгги маълумотларга кўра, қирғиз-тожик чегарасида юзага келган навбатдаги қуролли тўқнашувда Қирғизистон томонидан 59 киши ҳалок бўлган, 198 киши эса жароҳатланган. Расмий Душанбе эса 41 нафар қурбон ҳақида маълумот берган.
Янгиликлар лентаси
0