Колумнистлар

Одатий фашизм: УҚК Харьков аҳолисини қандай қийноқларга дучор қиляпти?

© © AP Photo / Ukrainian Presidential Press OfficeЗеленский
Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Харьков вилоятида аҳолини “Россияга ён босадиган” қарашлардан тозалаш ишлари фаол амалга оширилмоқда.
Владимир Ковалёв
Одамларни кўчада тутиб олиб, номаълум жойларга олиб кетишмоқда. Қийноқ учун ҳамма нарса сабаб бўлиши мумкин - ижтимоий тармоқлардаги ёзувлардан тортиб, хафа бўлган қўшнисидан адоватгача. Киев режимининг яширин террорлари ҳақида- батафсил РИА Новости материалида

Одамларга ов

Украина ОАВлари уларнинг армияси, хавфсизлик хизмати ва полицияси “коллаборантлар” билан қандай курашаётгани ҳақидаги хабарларга тўла. Аслида бунинг ортида ҳақиқий терроризм яширинган. Киев янги қоидалар бўйича яшамоқчи бўлган, Россия таълим, меҳнат ва соғлиқни сақлаш стандартларига ўтганларни давлат душмани деб эълон қилмоқда.
Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаганмисиз - уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Россияликларга нимадир сотган ёки хизмат кўрсатганмисиз - беш йил. Маъмуриятда лавозимга эга бўлганмисиз, ташқилий ишлар бўйича қарор қабул қилганмисиз - ўн йил. Судья ёки полициячи- ўн беш. Россия сиёсатини ахборот билан таъминлаш учун - 20 йил. Агар “ҳамкор” нинг ҳаракатлари натижасида одамлар ҳалок бўлган ёки бошқа “жиддий оқибатлар” юзага келган бўлса - умрбод. Бундай ишлар мингдан ортиқ. Бундан ташқари, маҳкумлар ҳарбий асирларга алмаштирилмайди.
Шунингдек, давлатга хиёнат қилганликда айблашади. Аммо бу ҳолатда айблов Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, мудофаа қобилияти ёки ахборот хавфсизлигига етказилган зарарни исботлаши керак бўлади. “Коллаборационизм” да айбланиш учун Россия вакиллари билан оддий мулоқот кифоя.
Ижтимоий тармоқларда украин ҳарбийларининг масалан Купянск бўйлаб юриб, у ёки бу тарзда россияликлар билан ҳамкорлик қилганларни айблашмоқда. Одамларни уришмоқда, ҳақорат қилишмоқда, Москвага ишлаганлик учун кечирим сўрашга мажбур қилишмоқда. Оддий сафдаги украинлар даҳшат билан “озод этилган ҳудудлар бўйлаб” ҳаракатланишмоқда. Хоҳлаган инсонни хоҳлаган вақт сотқин деб эълон қилишлари мумкин

Уйдирма бўлмаган ҳикоялар

Харьков вилоятининг “ҳудудий мудофааси” одамларга ов қилмоқда. Жазочилар сўнгги ойларда катта йўқотишларга учраган бўлинмалардан махсус тузилган. ОАВ маълумотларига кўра, Киев сентябрь ойи охиригача Россия армияси жойлашган Харьков вилоятининг Изюм, Балаклея, Купянск ва бошқа аҳоли пунктларини “Украина душманлари”дан тозалашни талаб қилмоқда. Агар жангарилар белгиланган жадвалга риоя қилмаса, ёрдамга Львов вилоятидан мудофаа кучлари юборилади.
“Фильтрация тахминан 10 кун давом этади... Шаҳар тинч, ҳарбийлар тозалаш ишлари билан шуғулланишмоқда”, - бўлиб ўтаётган воқеаларни худди одатий ҳолдек сўзлаб берган Киев томонидан Изюм мэри этиб тайинланган Валерий Марченко.
Амалиётда бу қуйидагича содир бўлади: одам ёнида автомобиль тўхтайди, одатда фуқаро автомобили бўлади, ундан бир нечта ҳарбийлар чиқиб келишади. Кўчанинг ўзида тергов бошлашади : ким бўлиб ишлаган, қанча олган, нега россияликлар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган. Жавоблар қандай бўлмасин, “коллаборант” нинг тақдири аниқ.
Масалан, Валентина Волноваха шаҳридан, у бир неча кундан буён Харьковда яшаётган дугонаси билан алоқага чиқа олмаяпти. Россиянинг иттифоқдош қўшинлари ДХР ва ЛХР га кириб келгунига қадар, унинг турмуш ўртоғи маҳаллий ФВВ да ишлаган ва янги маъмуриятда қутқарувчи бўлган : Украина томони отишмаларида, турар - жой бинолари вайроналари остидан жабрланган одамларни олиб чиққан. У ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланмаган, фақат бошқаларга ёрдам берган.
Ҳамкасбларининг айтишича, “уни иш жойидан номаълум томонга олиб кетишган”. Энди дугонам ҳам алоқага чиқмаяпти, хабарларга жавоб бермаяпти”, - деб хавотир олмоқда Валентина.
Жазочиларга қўшнилар ҳам тез-тез ёрдам бериб туришади: кимдир шахсий адоват туфайли, кимдир эса ўзидан шу хавфни узоқлаштириш ниятида, яна бошқалари эса шунчаки Россияни ёмон кўришади. “Мен ҳамшира бўлиб ишлаганман. Россия армияси кетганда, қўшнилар сени украинларга топширамиз, ва улар сени бўғизлаб ўлдиришади дейишди. Шундай рўйхат ҳам тузишган”, - дейди Борисовка қишлоғида яшовчи Евгения. У ўзини қутқаришга муваффақ бўлди: у ҳозир Белгород вилоятининг қочқинлар лагерида.

Халқ овози

Бироқ, барча украиналиклар ҳам бу қадар шафқатсиз эмас. Киев халқаро социология институтига кўра, фуқароларнинг қарийб ярми тадбиркорлар ва ўқитувчилар Россия билан ҳамкорлик қилгани учун жазоланмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Шифокорларни таъқиб қилишни 20% оқлашмоқда, мансабдорларни эса 69% . Албатта, Украинанинг ғарбда жойлашган вилоятлари анча радикал кайфиятда.
“Украина ҳокимияти бу ҳудудларда ўзини қандай тутишида ҳеч ким шубҳаланмаган эди. Киев ҳеч қачон ўз фуқароларига шафқатли бўлмаган, Украинанинг чап қирғоғи аҳолисини эса умуман одам сифатида кўришмайди. Буни ҳатто Николаев мисолида ҳам кўриш мумкин. У ҳозир украинлар назорати остида ва қамалга олинмаган. Бироқ у ерда сув, овқат ва дорилар етказишда узилишлар бор”, - дейди сиёсатшунос Александр Дудчак.
Кремлга ишлаганликда айблаш учун телефонда шунчаки Россия телефон рақами ёки қайсидир украин сиёсатчиси ҳақида номақбул гапириш етарли, дейди эксперт. Сафарбарликдан бўйин товлаш ҳам - сотқинлик. Қатағонларни осонлаштириш учун ҳукумат ҳатто онлайн-илова яратган, унда Украина махсус хизматига зудлик билан “чақимчилик”ни расмийлаштириш мумкин.
Шу билан бирга Киевни айблаш Ғарбнинг хаёлига ҳам келмаган, дейди сиёсатшунос Сергей Марков. “Мамлакат бошида қўғирчоқлар турибди, Украина аксил-Россияга айланиши керак, шунинг учун аҳолини мажбурий “руслардан тозалаш” ишлари олиб борилмоқда. Таслим бўлмаганлар эса шафқатсиз сиёсий қатағонларга дучор бўлишади”, - дейди таҳлилчи.
Ушбу сиёсат 2014 йилдан буён олиб борилмоқда. Бироқ, аввал неонацистлар асосий урғуни куч тузилмаларига қаратар эди. Энди эса ҳокимият уларнинг қўл остида, дейди эксперт.
“Ҳозирги Украинани ХХ аср Италия ва Германиядаги фашизм режимига қиёслаш мумкин. Ғарблик хожаларнинг танлови тасодиф эмас- бундай сиёсий тизимлар жанговар шароитларда юқори самарадорликни намойиш этган”, - дейди Марков.
РИА Новости билан суҳбатда бўлган экспертларнинг фикрича, Киевнинг мақсади битта - Харьков вилояти аҳолисини қийноққа олиш йўли билан бошқа украинларни қўрқитиш ва уларни Россия билан ҳамкорликдан воз кечишга мажбур қилиш.
Янгиликлар лентаси
0