Ўзбекистон МДҲнинг Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича кенгашида иштирок этади

© МДҲ Ижроия қўмитаси МДҲ
МДҲ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Туркистонда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 22-23 сентябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақида МДҲ Ижроия қўмитаси хабар берди.
Тадбир МДҲга аъзо давлатларнинг Кенгаш доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилади.
Кенгаш кун тартиби лойиҳасига 20 дан ортиқ масала киритилган.
Анъанага кўра, йиғилишда кенгаш аъзолари томонидан жорий йилда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилинади. Шунингдек, натижалар таҳлили, муаммоли масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама этилади.
Ушбу муҳокама Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири, 2022 йилда Кенгашга раислик қилувчи Азҳар Гиниятнинг ҳисоботи доирасида бўлиб ўтади.
Йиғилиш иштирокчилари қандли диабет, онкологик касалликларни олдини олиш ва даволаш, сил касаллиги тарқалишининг олдини олишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилади.
Саволларнинг бутун блоки COVID-19 билан боғлиқ қуйидаги мавзуларга бағишланади:
Коронавирус эпидемияси шароитида руҳий саломатлик ва психо-ижтимоий ёрдам;
Пандемия даврида беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиёт ходимларининг ҳиссий чарчаши, шунингдек, профилактика, диагностика, COVID-19ни бошдан кечирган беморларда руҳий касалликларни даволаш ва реабилитация қилиш.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари МДҲга аъзо давлатларнинг юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларининг ўрта муддатли режасини амалга ошириш натижаларини сарҳисоб қилади.
Қолаверса, миллий қон хизматларини ташкил этиш, МДҲ минтақасида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш ва даволаш, рақамли соғлиқни сақлаш ва телемедицинани ривожлантириш каби масалалар ҳам ўрин олган.
Айтилишича, санитария-эпидемиология характеридаги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси ишлаб чиқилди ва МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида имзолаш учун тайёрланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0