Ўзбекистонга сайёҳлар асосан қаердан келишмоқда

Oбуна бўлиш
2022 йил январь-август ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони ўтган йилга қараганда 3 бараварга кўпайди.
Бу йил туризм учун пандемиядан кейин қайта тикланиш даври бошланди. Сентябргача бўлган даврда Ўзбекистонга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди. Йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлди.
Мамлакатга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди.
Ҳукумат келгуси йилда 7 миллион хорижий ва 12 миллион маҳаллий туристларни жалб қилиш, туризм экспортини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирган.
Саккиз ой давомида Ўзбекистонга сайёҳлар асосан қайси давлатлардан келгани – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0