Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси шашка бўйича ЖЧда олтин медаль соҳиби бўлди

© ГУВД г. ТашкентаШкольница из Узбекистана выиграла чемпионат мира по шашкам среди слабовидящих и незрячих шашистов.
Школьница из Узбекистана выиграла чемпионат мира по шашкам среди слабовидящих и незрячих шашистов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Жаҳон чемпионатида Россия, Польша, Литва, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларидан шашкачилар қатнашишди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. “Нурли маскан” мактабининг ўқувчиси шашка бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
“Шашкачиларимиз жами 12 та, шундан 4 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Садоқат Тулебоева 23 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида классик йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, рапид йўналишида эса бронза медали совриндори бўлди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон терма жамоасидан 13 нафар спортчи, жумладан, Ички ишлар вазирлиги оталиғидаги 77-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Садоқат Тулебоева ҳам иштирок этди.
Қозоғистонда 3-15 сентябрь кунлари кўриш имконияти чекланган ва кўзи ожиз шашкачилар ўртасида 64 катакли шашка бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Россия, Польша, Литва, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларидан шашкачилар қатнашишди.
Янгиликлар лентаси
0