Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси яна камайди

© Depositphotos.com / BalonciciЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,06 млрд долларга ёки 3 фоизга камайди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 сентябрь ҳолатига кўра, 34 млрд 79,9 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда келтирилган.
Август ойи давомида олтин-валюта захиралари 527,4 млн долларга камайган:
валюта — 433 млн долларга;
олтин — 77 млн долларга.
Хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 12,47 млрд доллардан 12,044 млрд долларга камайган.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12,3 млн трой унцияни ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21 078,6 млн доллардан 21 001,9 млн долларга камайган.
“Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,06 млрд долларга ёки 3 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1712,40 долларгача пасайишининг таъсири 1,07 млрд долларни ташкил қилди”, - дейилади шарҳда.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 август ҳолатига 34 607,3 млрд долларни ташкил қилганди.
Янгиликлар лентаси
0