Қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланиши мумкин

© Sputnik / Amir IsaevКладбище, архивное фото
Кладбище, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Қўшни қабрлар ҳудудларини ва бўш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйилмайди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистонда қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўрашни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Адлия вазирлиги Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, қабрлар атрофини металл ва бошқа тўсиқлар (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари) билан ўраб олиш тақиқланади. Шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ва бўш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйилмайди.
Янги қабристонларни барпо этиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан амалга оширилади.
Дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) фақат тиббиёт муассасаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги маълумотнома ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган, ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина беради.
Ҳужжатда қабристонларнинг бутун ҳудудини ҳар йили камида икки марта (ёз ва куз ойлари давомида) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш белгиланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0