Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

© Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматишифокорлар
шифокорлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Махсус рўйхат билан белгиланган чекка ҳудудларда шифокорлар маошига 2 млн сўм қўшимча устама белгиланади ва ипотека асосида уй-жой сотиб олишда харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди.
Олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида:
олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Қорақалпоғистонга бориб ишлаган шифокорлар маошига 100 фоиз устама тўланишини маълум қилганди.
Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ҳудудлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0