Талабалар учун вақтинча автобус қатнови йўлга қўйилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Автобус йўналишлари талабаларни тўғридан-тўғри "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонасидан ўқув манзилларига етиб олишлари ҳамда турар жойларига қайтиб келишлари учун махсус ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Талабалар учун вақтинчалик автобус йўналишлари ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳақида Тошшаҳартрансхизмат хабар берди.
Автобус йўналишлари талабаларни тўғридан-тўғри "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонасидан ўқув манзилларига етиб олишлари ҳамда турар жойларига қайтиб келишлари учун махсус ташкил этилган.
Автобуслар қуйидаги йўналишларда ҳаракатланади:
"Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонаси – 3-метро бекати;
"Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонаси – 4-метро бекати;
"Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонаси – 5-метро бекати.
Йўналишдаги жадваллар сони ISUZU русумли автобуслар асосида 6та этиб белгиланган.
© ТошшаҳартрансхизматТашкент Индекс
Ташкент Индекс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Ташкент Индекс
Мазкур йўналишда "4-Автобус саройи" ва "12-Автобус саройи" филиаллари хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги “Ташкент индекс” савдо мажмуасига 600 дан ортиқ талаба-қиз жойлаштирилди. Айни пайтда мавжуд эҳтиёж учун қарийб 3 минг ўринли жой ҳозирланган.
Янгиликлар лентаси
0