Россия

Уфада Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтди

© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Уфа шаҳри
Уфа шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қашқадарё вилояти делегацияси Бошқирдистонда хизмат сафарида бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Айни кунларда Қашқадарё вилояти делегацияси Бошқирдистон Республикасида 2 ҳафталик хизмат сафарида бўлиб турибди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси ва вилоят Касаба уюшмалари масъулларидан иборат делегация Бошқирдистонда ўтказилаётган "Транспорт ва қурилиш" халқаро конгресида иштирок этмоқда.
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Уфа шаҳри
Уфа шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Уфа шаҳри
Бошқирдистон Республикаси транспорт ва йўл хўжалиги вазири Александр Булушев Sputnik мухбирига маълум қилишича, конгресда транспорт ва йўл қурилиши соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан яқиндан танишиш имконияти яратилган.
“Биз Беларусь, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Эрондан мингдан ортиқ меҳмонларни кутмоқдамиз”, дейди Александр Булушев.
Сафар доирасида Ўзбекистон ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда Уфа шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ҳам ташкил этилди.
Унда сайёҳларга Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берилди. Қашқадарёдаги туризм ва зиёрат объeктлари ҳақида видео роликлар намоиш этилди.
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Уфа шаҳри
Уфа шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Уфа шаҳри
Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорлик ва мулоқотнинг барча шаклларини ривожлантириш, маданий ютуқларни ўзаро алмашиш ҳамда туризмни ривожлантиришдан иборат.
Шунингдек, делегация аъзолари Бошқирдистон Республикаси ва Нижегород вилоятидаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар билан учрашади.
Қолаверса, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча келишувларга эришиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0