Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Херсон вилояти референдум ўтказиш бўйича баёнот беришга тайёрланмоқда

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишСтела города Херсон.
Стела города Херсон. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Кирилл Стремоусов: 20 сентябрь куни ҳамма кутаётган факт юзасидан баёнот берамиз
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Херсон вилояти ҳокимияти бугун Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш масаласига доир баёнот беради. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Ўйлайманки, бугун, 20 сентябрь куни биз зудлик билан ҳамма кутаётган факт юзасидан баёнот берамиз”, деди сиёсатчи.
Кеча, 19 сентябрь куни ЛХР ва ДХР жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Леонид Пасечник ва Денис Пушилинга ҳудудларни Россиянинг бир қисми сифатида тан олиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. ДХР ва ЛХР тезкор тартибда референдумга тайёрланмоқда. Улар буни мавжуд сиёсий вазиятдан чиқишни ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишнинг энг тез услуби деб тушунишмоқда.
Стремоусовнинг сўзларига кўра, шундан сўнг вилоят аҳолиси Херсон вилоятида ҳам худди шундай овоз бериш ҳақида сўраб унга мурожаат қилган.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов денгизига туташ қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни озод қилди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.
Янгиликлар лентаси
0