Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Херсон вилояти Зеленскийнинг фармонларини тан олишдан бош тортмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Херсоне
Повседневная жизнь в Херсоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Кирилл Стремоусов: Зеленскийнинг Херсон вилоятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Зеленскийнинг фармонлари Херсон вилоятида юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Зеленскийнинг Херсон вилоятига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Зеленский ва унинг бошқа ёрдамчиларининг юрисдикцияси Херсон вилоятига тааллуқли эмас. Уларнинг Херсон вилоятига оид барча баёнотлари укронацистларнинг юрисдикцияси эмас ва улар бу ерда ўз қоидаларини тузмайди”, деди Стремоусов РИA Новостига.
Зеленский аввалроқ Херсон вилоятининг 15 та аҳоли пунктида ҳарбий маъмуриятлар ташкил этиш тўғрисида фармон чиқарган эди.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов денгизига туташ қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни озод қилди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.
Янгиликлар лентаси
0