“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон–Афғонистон” йўналиши бўйича илк поезд йўлга чиқмоқда

© пресс-служба Узбекистон темир йуллариПервый контейнерный поезд выехал по маршруту “Китай – Кыргызстан – Узбекистан – Афганистан”.
Первый контейнерный поезд выехал по маршруту “Китай – Кыргызстан – Узбекистан – Афганистан”. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” транспорт йўлаги бўйлаб 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд Ўзбекистон ҳудуди орқали йўлга чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида “Қашғар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон” янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синов тариқасида ишга тушириш бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда мазкур йўналиш бўйича 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд Ўзбекистон ҳудуди орқали йўлга чиқмоқда.
Ўзбекистон республика ҳудуди орқали ташиш учун 70 фоизлик чегирма, бошқа иштирокчи давлатлар томонидан 50 фоизгача бўлган тариф имтиёзлари тақдим этилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фақат Афғонистон йўналишидаги юк айланмаси йилига тўрт минг контейнердан ошади.
Юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотлар кирган. Товарлар Хитой томони томонидан контейнерларга шакллантирилган ва Ўш вокзалида (Қирғизистон) контейнерлар Ўзбекистонга тегишли фиттинг платформаларига ортилган. Поезднинг сўнгги манзилига темирйўл орқали етиб келиши икки кундан кейин режалаштирилган.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” янги мультимодал йўлаги бўйлаб юк ташиш Қашғар (Хитой) темир йўл станциясидан Ўш (Қирғизистон) темир йўл станциясига автомобиль орқали, сўнгра “Мозори Шариф” (Афғонистон) станциясигача Ўзбекистон ҳудудидан темир йўл орқали амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0