Хорижий сайёҳларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Бухаре
Повседневная жизнь в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев хорижий сайёҳларга қўйилган ортиқча чекловларни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев сайёҳларни ички ишлар идораларида рўйхатга олиш тизимини енгиллаштириш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.
“Энг ривожланган мамлакатлар ҳам ҳар бир турист учун талашаётган пайтда, биздаги ортиқча чекловларни ҳаммасини қайта кўриб чиқиш керак”, - деди Мирзиёев туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишди.
Президент туризм ва ички ишлар вазирларига хорижий туристларни ички ишлар идораларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун рухсат олишдан онлайн хабардор қилиш тартибига ўтказишни топширди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, туризм вазирлиги ва вилоят ҳокимлари олдига янги имкониятлардан фойдаланса, келгуси йилда камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион ички туристларни жалб қилиш мумкин. Келгуси йилда туризм экспортини камида 2 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар бор.
Аввалроқ жорий йил бошидан сентябргача бўлган даврда Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайгани ва 3,1 миллион нафарни ташкил этгани хабар қилинган эди. Йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлган. Мамлакатга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайган.
Янгиликлар лентаси
0