Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Бу дағдаға эмас”. Путин Россияни ядро қуроли билан шантаж қилаётганларни огоҳлантирди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилганда биз Россияни ва халқимизни ҳимоя қилиш учун қўлимиздаги барча воситаларни ишга соламиз, деди Путин.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин россияликларга қилган мурожаатида мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдид юзага келган тақдирда барча мавжуд ҳимоя воситаларидан фойдаланишини айтди.
“Мамлакатимизда ҳам турли хил йўқ қилиш воситалари мавжуд ва алоҳида таркибий қисмларга кўра, НАТО мамлакатларига қараганда замонавийроқ. Мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилганда биз Россияни ва халқимизни ҳимоя қилиш учун қўлимиздаги барча воситаларни ишга соламиз, бу дағдаға эмас.
Россия фуқаролари Ватанимизнинг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллигимиз ва эркинлигимиз қўлимиздаги барча воситалар билан таъминланишига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Бизни ядро қуроли билан шантаж қилмоқчи бўлганлар билсинларки, шамол кўтарилиши ҳам ўз томонга бурилиши мумкин” – дейди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматга фақат ҳозирда захирада бўлган, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади.
Ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин махсус ҳарбий операция тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар.
Путин ўз мурожаатида қисман сафарбарлик тўғрисидаги қарор Россия, унинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилиш ва Россия халқи хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0