Бугун Тошкентда МДҲ спорт Кенгаши бўлиб ўтади

© Sputnik / Виктор ТолочкоФлаги стран СНГ
Флаги стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Мажлис ўз ишини 21-24 сентябрь кунлари олиб боради – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда МДҲнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо давлатлар Кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Мажлисда Спортни ривожлантириш вазирлиги ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари ва котиби ҳамда МДҲнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо давлатларнинг вакиллари иштирок этади.
Бундан ташқари, МДҲ Ижроия қўмитаси аъзолари билан Тошкент ва Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва спорт иншоотлари бўйлаб саёҳат қилиш ҳам режа қилинган.
Мажлис ўз ишини 24 сентябргача давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0