Лавров БМТ Бош Aссамблеяси ҳафталигидаги иштирокини бошлади

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Лавров йигирмага яқин учрашувлар ўтказиши ва шанба куни БМТ минбаридан чиқиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 21 сентябрь куни БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессиясидаги иштирокининг расмий дастурини бошлайди.
Вазир бошқа давлатлар раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирлари, БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш билан йигирмага яқин учрашувлар ўтказиши ва шанба куни БМТ минбаридан чиқиши кутилмоқда. Таъкидланишича, вазирнинг аниқ жадвали ҳозиргача ишлаб чиқилмоқда.
Лавровнинг ташрифи Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида жаҳон саҳнасида кучайиб бораётган қарама-қаршилик фонида ўтмоқда, бу қарама-қаршилик айниқса Украинада Россия махсус операцияси бошланганидан ва у ерга Ғарб давлатларидан қурол-яроғ етказиб берилганидан кейин кескинлашган.
Бу масалалар бўлажак сиёсий мунозаралар ва икки томонлама алоқаларнинг диққат марказида бўлиши кутилмоқда.
БМТ доирасида Донбасс республикалари, шунингдек, озод қилинган Запорожье ва Херсон вилоятларининг яқин келажакда Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш режалари ҳақида ҳам савол туғилиши мумкин.
Россия делегациясининг БМТ Бош Aссамблеяси сессиясида иштирок этиши Aмерика визаларини бериш ва логистика билан боғлиқ муаммолар туфайли сўнгги дақиқагача шубҳа остида эди.
Янгиликлар лентаси
0