Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 20 сентябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишВСУ обстреляли центр Донецка
ВСУ обстреляли центр Донецка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Қруолли кучлари Украина ҳарбий техникаси ва тирик кучига зарба беришда давом этмоқда. ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари 23-27 сентябрь кунлари референдум ўтказишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан Украинада ўтказилаётган махсус опрерация бўйича 20 сентябрнинг асосий воқеалари. РИА Новости хабарига асосан.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабари:
Украина ҚКнинг 81-аэромобил ва 66-механизациялашган бригадаларининг Харков вилояти Червоний Оскол ва Студенок аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган 93-механизациялашган бригадаларига юқори аниқликдаги зарбалар берилди.
ДХРнинг Богородичне вилояти, 120 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, учта танк ва 12 та машина йўқ қилинди.
Николаев вилоятининг Новогригоровка ва Новая Одесса аҳоли пунктларида Украина ҚКнинг 35-денгиз пиёдалари бригадаси ва 114-ҳудудий мудофаа бригадасининг вақтинча жойлашиш нуқталарига юқори аниқликдаги зарбалар берилиши натижасида 70 дан ортиқ миллатчилар ва 15 дан ортиқ махсус ҳарбий техника ва транспорт воситалари йўқ қилинди.
Херсон вилоятининг Терновка ва Андреэвка аҳоли пунктлари ҳудудидаги 59-мото-пиёда бригадасининг жанговар позицияларига зарба натижасида 100 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 7та зирҳли жанговар техника йўқ қилинди.
Шунингдек, Николаев шаҳрида ушбу ҳарбий бўлинманингн зирҳли техникаси таъмирланаётган ҳарбий завод устахоналари вайрон қилинган.
Россия аэрокосмик кучлари ёрдамида ДХРнинг Долина, Татяновка, Артёмовск аҳоли пунктлари, Лежино, Кирово, Запорожье вилояти, Березнего аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг олтита қўмондонлик пунктларига зарба берилди. Николаев вилояти, шунингдек, 142 туманда 49та артиллерия бирлиги, жонли куч ва ҳарбий техникага зарба берилди.
Донецк Халқ Республикасининг Северск, Катеринивка, Доброволе, Днепропетровск вилоятининг Брагиновка ва Запороже вилоятининг Степноэ аҳоли пунктлари ҳудудларида бешта ракета ва артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти ДХРнинг Новожеланое қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ДХРнинг Петровское, Ханженково, Благовешченка, Молодёжное, Приозерное, Музиковка, Зеленовка, Посад-Покровское ва Любсоновка аҳоли пунктлари ҳудудларида 12 та учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди. Херсон шаҳри яқинида Американинг иккита HARM радарга қарши ракеталари уриб туширилди.
Донеwк вилоятидаги Алдер, Луганск Халқ Республикасининг Червоноповка, Херсон вилоятининг Новая Каховка, Берислав, Веровка, Томарино ва Весёлое аҳоли пунктлари Донеwк вилоятидаги Алдер, Луганск Халқ Республикасининг Червоноповка, Херсон вилоятининг Новая Каховка, Берислав, Веровка, Томарино ва Весёлое аҳоли пунктлари ҳудудида американинг HIMARS ракета тизимининг 27 та снарядлари ҳавода йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери жами 295 та самолёт, 155 та вертолёт, 2007 та учувчисиз учиш аппарати, 375 та зенит-ракета мажмуаси, 5038 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 839 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 3403 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 5719 дона махсус ҳарбий машиналар йўқ қилинди.
Украина Запорожье атом электр станцияси ҳудудини ўққа тутишда давом этмоқда, кечки пайт маҳаллий ҳукумат совутиш тизими ҳам шикастлангани ҳақида хабар берди.

ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари референдум бўлиб ўтади

ЛХР ва ДХР ҳудудларида, шунингдек Херсон ва Запорожье вилоятларида ️ 23-27 сентябрь кунлари Россия таркибига қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилиши режалаштирилган.
️Запорожье вилояти референдум натижаларига кўра мавжуд маъмурий чегаралар доирасида, яъни бутун вилоят мустақиллигини эълон қилади, деди маҳаллий ҳокимият.
️Ғарб давлатлари, шунингдек, НАТО ва Европа Иттифоқи раҳбарлари бўлажак референдумлар натижаларини тан олмаслигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0