Мелитополда аксилтеррор машғулотлари бошланди

© Sputnik / Дмитрий Макеев / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Мелитополе
Повседневная жизнь в Мелитополе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Машғулотлардан кўзланган мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Мелитополда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аксилтеррор машғулотлари бошланди. Бу ҳақда “Биз Россия биланмиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов РИA Новостига маълум қилди.
“Мелитополда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳаракатларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича аксилтеррор машғулотлари ўтказилмоқда. Машғулотлардан кўзланган мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлашдан иборат”, деди Рогов.
Унга кўра, шаҳарнинг барча туманларида ўтказиладиган машғулотларга оғир техникалар жалб қилинган.
Маълумот учун, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари ўз ҳудудларининг мақомини аниқлаш бўйича умумхалқ референдумига тайёрланмоқда. Референдум 23-37 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0