Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Николаевская вилоятининг озод қилинган қисми Херсон таркибига киритилди

© Sputnik / Дмитрий МакеевБилборд в Херсоне.
Билборд в Херсоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Николаевская вилоятининг озод қилинган қисмидаги Aлександровка қишлоғи ва Снигиревка шаҳри референдумда Херсон вилоятининг маъмурий бирликлари сифатида қатнашади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Николаевская вилоятининг озод қилинган қисми Херсон вилояти таркибига киритилди. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов РИA Новости агентлигига маълум қилди.
“Бизга Николаевская вилоятининг озод қилинган қисмидаги Aлександровка қишлоғи ва Снигиревка шаҳри вакиллари мурожаат қилиб, Херсон вилояти таркибига киритишни сўрашди. Энди улар референдумда Херсон вилоятининг маъмурий бирликлари сифатида қатнашади”, деди Стремоусов.
Вилоят маъмурияти раҳбари Владимир Сальдо Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Сальдонинг қўшимча қилишича, вилоят ҳозирги номини сақлаб қолишни режалаштирмоқда, чунки аҳоли бунга ўрганиб қолган.
Референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорлар Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Запорожье вилояти ҳокимиятлари томонидан ҳам қабул қилинган. Овоз бериш худди шу санада бўлиб ўтади.
Ҳафта бошида вилоятлар раҳбариятига Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказиш таклифи билан маҳаллий жамоатчилик фаоллари мурожаат қилди. Бу ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш ва тарихий адолатни тиклашга хизмат қилиши таъкидланган.
Россия президенти Владимир Путин ўз мурожаатида Москва Донбасс, Херсон ва Запорожье вилоятлари республикалари аҳолисининг танловини қўллаб-қувватлашини ва референдумлар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0