Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Олимлар Ердаги барча чумолиларни санаб чиқди

© epositphotos / antreyмуравьи
муравьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Этимологлар ўтказган тадқиқотга кўра, Ер юзида 20 квадриллионта чумоли бор.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Энтомолог олимлар Ер юзидаги барча чумолилар сонини ҳисоблаб чиқди. Уларга кўра, Ер юзида 20 квадриллион (бирдан кейин 15 нол ёки миллион миллиард) чумоли бор. Бу ҳақда РИА Новости “Proceedings of the National Academy of Sciences” журналида чоп этилган тадқиқотга асосланиб, хабар берди.
“Барча қитъалар ва асосий экотизимлардан олинган маълумотларни бирлаштирган ҳолда, бизда Ерда умумий биомассаси 12 мегатон бўлган 20 квадриллион чумолилар мавжуд”, - дейилади тадқиқотда.
Олимларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич ёввойи қушлар ва сутемизувчиларнинг умумий биомассасидан ошади ва инсон биомассасининг 20% ига тенг.
Тадқиқотчилар чумолилар сони сайёра бўйлаб нотекис тақсимланганлигини таъкидлаган. Уларнинг аксарияти тропик ўлкаларда яшайди.
Қайд этилишича, олимлар таҳлили барча қитъалар, асосий экотизимлар ва яшаш жойларини қамраб олган 489 та тадқиқотга асосланади.
Янгиликлар лентаси
0