Сиёсат

Ўзбекистон тоғ экотизимини муҳофаза қилишда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр - Норов

© Министерство иностранных дел УзбекистанаВ г.Нью-Йорке на полях 77-ой Сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций прошло Совещание высокого уровня по устойчивому горному развитию, соорганизатором которого выступил Кыргызстан.
В г.Нью-Йорке на полях 77-ой Сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций прошло Совещание высокого уровня по устойчивому горному развитию, соорганизатором которого выступил Кыргызстан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича йиғилишда нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Владимир Норов ўз нутқида мамлакатда тоғли ҳудудларни ривожлантириш, улар аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
“Яшил кун тартиби”ни тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатлар қайд этилди.
Ўзбекистоннинг тоғ экотизимини муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида таклиф этилган Бутунжаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш долзарблиги таъкидланди.
Қайд этилишича, тадбир ташкилотчиларидан бири Қирғизистон томони бўлди. Унда БМТга аъзо давлатлар ва Ташкилот агентликлари делегациялари иштирок этди.
Учрашув иштирокчилари тоғли ҳудудларнинг экотизимларини яхшилаш, уларда истиқомат қиладиган аҳолининг фаровонлигини ошириш, музликларни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.
Янгиликлар лентаси
0