Путин: Россия яхлитлигига таҳдид пайдо бўлса, биз барча қуроллардан фойдаланамиз – видео

Oбуна бўлиш
Россиянинг ҳудудий яхлитлиги, фуқарлар мустақиллиги ва эркинлигига таҳдид пайдо бўлганда Россия ўз ихтиёридаги барча қуроллардан фойдаланади - Путин.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин аҳолига мурожаат қилди. Унда президент сўнгги вақтларда Россияга нисбатан пайдо бўлаётган таҳдидларга жавоб қайтарди.
"Шуни эслатиб қўймоқчиман Бизнинг мамлакатда ҳам турли Зарба берувчи қуроллар бор, айрим турлари бўйича НАТО давлатлариникидан ҳам замонавийроқ.
Мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигига Таҳдид пайдо бўлганда, Россияни ва халқимизни ҳимоя қилиш учун, биз, шубҳасиз, қўлимизда бор бўлган барча қуроллардан фойдаланамиз. Бу шунчаки қўрқитиш эмас.
Россия фуқаролари хотиржам бўлишлари мумкин, Ватанимизнинг ҳудудий яхлитлиги, Бизнинг мустақиллигимиз ва эркинлигимиз - таъминланади!", - деди Путин.
Янгиликлар лентаси
0