Жамият

Қарийб 1 аср сақланадиган Бухоро қоғози ҳақида

© Даврон Тошев шахсий архивиданУста Даврон миниатюра маркази
Уста Даврон миниатюра маркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Одамлар оламшумул кашфиётлар қилиш учун жуда мураккаб йўлларни босиб, қийин воситалардан фойдаланадилар. Аммо орамизда оддий усуллар билан ҳам катта меҳнат қилиб, улкан кашфиёт қилаётган ноёб истеъдод эгалари бор.
Булардан бири бухоролик миниатюрист рассом, моҳир уста Даврон Тошев бўлиб, Бухородаги “Уста Даврон миниатюра маркази”ни очиб, ҳозирда Бухоро қоғозини ишлаб чиқармоқда. Sputnik мухбири уста билан суҳбатлашиб, қарийб 1 аср сақланадиган Бухоро қоғози сирларини сўради.
© Даврон Тошев шахсий архивиданДаврон Тошев
Даврон Тошев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Даврон Тошев
“Бухоро қоғози Самарқанд қоғози билан бир вақтда кашф этилган. Бухорода Кобдин ариғи бўйида 200 дан тегирмонлар бўлган, ана шу тегирмонлардаги устахоналарда бу қоғоз ишлаб чиқарила бошлаган. Самарқанд қоғозидан фарқи Бухоро қоғози жуда юпқа ҳолда бўлиб, пахта, эски матолар ҳамда зиғир поясидан тайёрланади”, - дейди Даврон Тошев.
© Даврон Тошев шахсий архивиданУста Даврон миниатюра маркази
Уста Даврон миниатюра маркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Уста Даврон миниатюра маркази
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида "Уста Даврон миниатюра маркази" 2019 йили қуриб битказилган ва ишга тушган. Ҳозирда 20 нафардан ортиқ ҳунармандлар ва шогирдлар ишлашади.
© Даврон Тошев шахсий архивиданДаврон Тошев шогирдлари билан
Даврон Тошев шогирдлари билан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Даврон Тошев шогирдлари билан
“Бу қоғоз ҳақида ёшлигимда, тахминан 1989 йилларда отамни дўсти Мулла бува сўзлаб берганларида илк бор эшитганман. У киши Кобдин қишлоғида яшаганлар ва бу қоғозни илк бор тайёрланганини кўрган эканлар. Ўша вақтларда тут дарахти пўстлоғидан, зиғир матоси ва эски матолардан ясалган. Одамлар эски-туски кийимларни ташлаб юбормасдан ювиб, усталарга қоғоз ясашлари учун беришган. Эски кийимлар чиқиндиларга ташланмаган, қайта ишланган”, - дейди уста.
© Даврон Тошев шахсий архивиданУста Даврон миниатюра маркази
Уста Даврон миниатюра маркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Уста Даврон миниатюра маркази
Устахонада бу қоғозни ишлаб чиқаришни тажриба усулида синалади. Даврон Тошев тарихий манбалар билан танишиб чиқиб, қоғоз ясаш технологиясини тўлиқ ўрганиб чиққан. Шу билан бирга, Францияда маҳоратли уста Жак Брижор билан танишиб, ундан кўп маълумотлар олган.
Ишлаб чиқаришда асосан қўл меҳнатидан фойдаланилади. Битта қоғоз варағи 32х50 см ўлчамда ишланади, унинг нархи 100 минг сўмга баҳоланади.
© Даврон Тошев шахсий архивиданУста Даврон миниатюра маркази
Уста Даврон миниатюра маркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Уста Даврон миниатюра маркази
“Оддий қоғоздан Бухоро қоғозининг фарқи, бунда ҳеч қандай кимёвий усул билан олинмайди, фақат табиий усул билан олинади. Асосийси, Бухоро қоғозининг сақланиш муддати қарийб 1 асрни ташкил этади. Маҳсулотимизга асосан миниатюрист мутахассислар қизиқишади ва сайёҳлар сотиб олишади. Марказимизга Россия, Туркия, Озарбайжон, Европа ва бошқа минтақалардан сайёҳлар келиб туришади”, - дейди Тошев.
Устахонада тажриба ўрганмоқчи бўлган қизиқувчилар учун барча шароитлар яратилган. Қоғоз ясаш технологиясининг барча босқичлари тартиб билан ўргатилади.
“Мен келажакда бу қоғоздан китоб яратиш ниятим бор. Ҳозирча асосан миниатюра асарларда фойдаланиляпти”, - дейди уста.
© Даврон Тошев шахсий архивиданУста Даврон миниатюра маркази
Уста Даврон миниатюра маркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Уста Даврон миниатюра маркази
Янгиликлар лентаси
0