Россия нафақат Украина, балки Ғарб билан ҳам урушмоқда - Шойгу

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу, архивное фото
Министр обороны РФ Сергей Шойгу, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Шойгунинг айтишича, Украинада совет давридан қолган қуроллар тугаб қолган.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия махсус операция давомида нафақат Украина билан, балки коллектив Ғарб билан ҳам урушмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Бу ерда, албатта, бугун биз нафақат Украина, Украина армияси билан, балки коллектив Ғарб билан урушаётганимизни таъкидламасдан иложим йўқ”, деди Шойгу “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида.
Унинг тушунтиришича, Украинада совет давридан қолган қуроллар тугаб қолган. Шойгуга кўра, Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган қуролларга эга бўлган кўплаб Европа мамлакатлари “барча омборларини тозалаб, уларни яхшилаб супуриб ташлади” ва Украинага қуролларни топширди.
“Ҳақиқатан ҳам коллектив Ғарб, қўшимча равишда НAТО билан урушаётган вақтимиз келди”, дея қўшимча қилди Шойгу.
Янгиликлар лентаси
0