Спорт

Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатида иштирок этмайди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматиАкбар Жўраев
Акбар Жўраев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Олимпиада чемпионлари Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бироқ Баҳрайнга йўл оладиган таркибга Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев киритилмаган.
Ўзбекистон Оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, ҳар икки спортчи декабрь ойида Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига якка тартибда тайёрланади.
Терма жамоа 6 октябрь куни қуйидаги таркибда Манамага йўл олади:
• 67 кг: Достон Ёқубов
• 73 кг: Адҳам Эргашев
• 81 кг: Оғабек Тўхтаев
• 81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
• 89 кг: Сарварбек Зафаржонов
• 89 кг: Ҳожиакбар Олимов
• 96 кг: Суннатулла Ўсаров
• 96 кг: Қурбонмурод Намозов
• 102 кг: Шарофиддин Амриддинов
• 49 кг: Жамила Панфилова
• 59 кг: Нигора Абдуллаева
• 76 кг: Нигора Сувонова
• 81 кг: Ригина Адашбоева
• 87 кг: Турсуной Жабборова.
Маълумот учун, Руслан Нуриддинов Рио-2016, Акбар Жўраев эса Токио-2020 чемпиони ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0