Сафарбарлик мақсади ва референдумларни қўллаб-қувватлаш: Путин мурожаатидан асосий фикрлар

© Sputnik / Михаил Метцель / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин обратился с приветствием к участникам Делового форума БРИКС
Президент РФ В. Путин обратился с приветствием к участникам Делового форума БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Қисман сафарбарликнинг мақсади - озод қилинган ҳудудларда ҳамда референдум ўтказиш вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўлади.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун эрталаб халққа мурожаат қилди.
Ўз мурожаатида Россия президенти Украинани демилитаризация қилиш ва денационализация қилиш ҳамда Донбассни озод қилиш бўйича махсус ҳарбий операциянинг бориши, шунингдек, Россия суверенитети ва яхлитлигини ҳимоя қилиш чоралари ҳақида гапирди.

Қисман сафарбарлик мақсади

Владимир Путин Мудофаа вазирлигининг таклифига асосан қисман сафарбарлик ҳақида фармон имзолади. Унда асосий мақсад - озод қилинган ҳудудларда одамлар хавфсизлигини таъминлаш дейилган.
“Ватанимиз, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, озод қилинган ҳудудларда халқимиз ва халқимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги ва Бош штабнинг Россия Федерацияси ҳудудида қисман сафарбарлик ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлашни зарур деб биламан", деди Путин ўз мурожаатида.
Путиннинг таъкидлашича, сафарбарликка фақат захирадаги ҳарбийлар — ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий мутахассисликка ва тажрибага эга бўлганлар чақирилади. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборишдан олдин ҳар бир киши қўшимча тайёргарликдан ўтади. Қисман сафарбарлик тадбирлари бугун, 21 сентябрдан бошланади.

Россия озод қилинган ҳудудлар аҳолиси қарорини қўллаб-қувватлайди

Киев режимининг қўрқитиш ва террор сиёсати тобора даҳшатли ва ваҳший кўринишга эга бўлиб бормоқда, Украина бўйлаб фуқароларга нисбатан репрессиялар кучаймоқда, деди Путин. Бундай шароитда Россия Донецк ва Луганск республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисининг келажаги ҳақида қабул қиладиган қарорни қўллаб-қувватлайди.
"Бизга яқин одамларни жаллодлар томонидан азобланишига қўйиб беришга бизнинг маънавий ҳаққимиз йўқ. Шунингдек биз уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга бўлган самимий истагига ҳам жавоб бермай иложимиз йўқ. Донбасс халқ республикалари парламентлари, шунингдек Херсон ва Запорожье вилоятларининг ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари ушбу ҳудудларнинг келажаги бўйича референдум ўтказишга қарор қилишди ва бундай қадамни қўллаб-қувватлашни сўраб, бизга, Россияга мурожаат қилишди", - деди Путин
Ўз навбатида, Россия референдумларни хавфсизх ўтказиш учун барча хавфсизлик чораларини кўради, деди президент.

Махсус операция мақсади - Донбассни тўлиқ озод қилиш

Россия президенти айтишига кўра, Ғарб ўз мақсадини очиқ ойдин айтмоқда. Уларнинг мақсади - Россияни заифлаштириш ва йўқ қилишдир. Улар аллақачон Украинани Россияга қарши плацдармга айлантира олган. Киев режими Донбасс муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишни очиқчасига рад этиб, ядровий қуролга даъво қилишни бошлаганидан сўнг, янги ҳужум муқаррар экани аён бўлди. Ундан сўнг эса Қримга ва Россияга ҳужум бўларди.
Бундай шароитда олдиндан махсус операция ўтказиш тўғрисидаги қарор ягона мумкин йўл эди, деди Путин. Айни дамда бизнинг мақсад - Донбасснинг бутун ҳудудини озод қилиш бўлиб қолмоқда.
"Луганск Халқ Республикаси аллақачон неонацистлардан деярли бутунлай тозаланган. Донецк Халқ Республикасида жанглар давом этмоқда. Бу ерда саккиз йил давомида Киев чуқур эшелонланган узоқ муддатли истеҳкомлар чизиғини яратди. Улар билан тўқнашув катта йўқотишларга олиб келиши мумкин эди, шунинг учун бизнинг бўлинмаларимиз, Донбасс республикаларининг ҳарбий қисмлари тизимли, малакали ҳаракатлар билан, техникадан унумли фойдаланган ҳолда, шахсий таркибни ҳимоя қилиб, Донецк ерларини босқичма-босқич озод қилмоқда", - деди Путин.
Россия президенти айтишига кўра, махсус операция бошланганидан сўнг, жумладан, Истанбулдаги музокараларда Киев вакиллари Москванинг тинчлик музокаралари бўйича таклифларига ижобий муносабат билдиришган эди. Лекин, афтидан, Ғарб кураторлари томонидан Киевга барча тинчлик келишувларини бузиш тўғрисда буйруқ берилган.Чкнки шундан сўнг, Украина музокаралардан бош тортди ва у ер янада кўпроқ қурол-яроғ билан тўлдирила бошлади, хорижий ёлланма тўдалари юборилди.
Янгиликлар лентаси
0