Спорт

Самарқандда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўтказилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЛегкая атлетика
Легкая атлетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Очиқ турнирда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Малайзия, Таиланд ва Филиппин терма жамоалари ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 23 сентябрдан 25 сентябргача Самарқанд шаҳри енгил атлетика бўйича 4-бор ўтказилаётган Марказий Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро мусобақада 11 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Очиқ турнирда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Малайзия, Таиланд ва Филиппин терма жамоалари ташриф буюради.
“Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб Арена” спорт мажмуаси енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионатини ўтказиш учун тайёрлаб қўйилди. Спортчилар асосий югуриш йўналишларидан ташқари техник мусобақаларда ҳам, яъни баландликка сакраш, таяниб сакраш, узунликка ва уч ҳатлаб сакраш, диск, болға ва найза улоқтириш бўйича ўзаро мусобақалашади”, - дейилади хабарда.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари деярли барча йўналишларда иштирок этиши белгиланган. Мусобақада V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари Шарифа Давронова, Анвар Анваров, Суҳроб Хўжаев, Фарида Солиева, Наргиза Қўчқорова ва Роксана Худоярова каби номдор спортчиларимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Мусобақанинг учинчи кунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси кубоги ҳамда “Save Aral 2022” халқаро хайрия оммавий югуриш мусобақасининг навбатдаги босқичи ҳам бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0