Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Шойгу Украина армияси йўқотган ҳарбийлар сонини очиқлади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия мудофаа вазири Украина махсус операция давомида неча кишисини йўқотгани ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Махсус операция давомида Украина Қуролли кучларининг 61 мингдан зиёд ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

“Биринчи босқичда Украина Қуролли кучлари тахминан 201-202 минг кишидан иборат эди. Бу давр мобайнида улар 100 минг кишисини йўқотишди. Шулардан 61 207 киши ҳалок бўлган, 49 368 киши эса ярадор бўлган – бу сезиларли йўқотиш”, - деди у “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида.

Шойгунинг сўзларига кўра, Украинада ҳозир сафарбарликнинг тўртинчи тўлқини бошланган, 300 минггача киши сафарбар қилинган.
Шунингдек, Россия мудофаа вазири махсус операция давомида Украина томонидан туриб жанг қилаётган 2 мингдан зиёд хорижий ёлланма аскарлар йўқ қилинганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Шойгу махсус операция давомида Россия Қуролли кучларидаги йўқотишлар 5937 кишини ташкил қилганини маълум қилди.
Ҳарбий шифокорлар туфайли ярадорларнинг 90 фоиздан ортиғи яна хизматга қайтган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0