Туркиянинг ШҲТга кириши ҳақидаги саволлар Шольцни ғазаблантирди

© AP Photo / Markus SchreiberКанцлер Германии Олаф Шольц
Канцлер Германии Олаф Шольц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Бир кун олдин Эрдўғон Туркияни 52 йилдан буён аъзоликка қабул қилмаган Европа Иттифоқи олдида ҳисобот беришга мажбур эмаслигини таъкидлаган эди.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц Туркиянинг ШҲТга қўшилиш истаги ҳақидаги саволдан сўнг ўзини йўқотди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Журналистлар унга Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида мурожаат қилишган. Шольцнинг фикрига кўра ШҲТ дунёда яхши муносабатлар ўрнатилишига ҳисса қўшмас эмиш.
"Биз бу ташкилот дунёда яхши муносабатлар ўрнатилишига жуда муҳим ҳисса қўшаётгани йўқ, деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун бу масаланинг ривожланиши ва бу борадаги муҳокамалар мени жуда ғазаблантирмоқда", деди у суҳбат чоғида.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Туркия президенти Таййип Эрдўғон Туркия ШҲТга аъзо бўлишни мақсад қилиб қўйганини эълон қилган эди. Шундан сўнг Европа Иттифоқи Туркиянинг бундай баёнотидан норози эканини таъкидлаган эди. Бунга жавобан Эрдўғон Туркияни 52 йилдан буён аъзоликка қабул қилмаган Европа Иттифоқи олдида ҳисобот беришга мажбур эмаслигини таъкидлаган эди
Маълумот учун, бугунги кунда ШҲТга 8та давлат аъзо. Булар Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон. ШҲТнинг ўтган ҳафта Самарқандда бўлиб ўтган саммитида Эрон ҳам ташкилотга кириш меморандумини имзолади. Шунингдек Беларусь ҳам имкон қадар ШҲТга аъзо бўлиш нияти борлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0