Ахир қўшнимиз билан қандай ёмон муносабатда бўлиш мумкин - Шавкат Мирзиёев чегара ҳақида

© Ўзбекистон президенти матбуот хизматиШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти БМТ минбаридан туриб Ўзбекистон билан чегара шартномаси имзолашга тайёр эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари кенгашида сўзлаган нутқида Қирғизистон Ўзбекистон билан чегара шартномаси имзолашга тайёрлигини ҳамда яхши қўшничилик муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
"Тасаввур қилинглар, аввал Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб миналарни олдирдим. Ҳозир бемалол бориб-келишяпти.
Халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар миналарни олишда ўртага воситачи бўлишни таклиф қилишди, лекин рад қилдим. Чунки бунга ўзимизнинг ҳам кучимиз етади. Ахир қўшнимиз билан қандай қилиб ёмон бўлишимиз мумкин?!
Мана, куни-кеча Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров БМТ минбарида Ўзбекистон чегарасига оид шартномани имзолашга тайёрлигини маълум қилибди. Бу бежизгамас. Чунки биз 1 ярим йил давомида катта музокаралар ўтказдик, осон бўлгани йўқ. Бир қарич ер ҳам барча давлатга муҳим. Мустаҳкам дўстлигимиз учун охири келишувга эришдик", — деди президент.
Маълумот учун, 21 сентябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида сўзга чиққанида 1991 йил декабрида Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин баҳсли ҳудудлар ва чегара муаммолари юзага келганни ҳақида гапирган эди. Жапаров айтишига кўра, 1996 йилда Қирғизистон ХХР билан, 1999 йилда эса Қозоғистон билан давлат чегаралари ҳақида келишиб олишга муваффақ бўлган. Ҳозир эса Ўзбекистон билан давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолашга тайёр бўлгани ҳақида фахр билан айтиб берган.
Янгиликлар лентаси
0